06.11.2024

ДУОДАН НОУМИД БЎЛМАНГ!

    Дуо - бу буюк ва қудрат егаси бўлган Аллоҳ таолога муножат қилишидир. Банда доим роббисига юзланиб дуо қилишини Аллоҳ таолонинг ўзи Қуръони каримда таълимотини ўргатиб  шундай марҳамат қилади: «Роббингизга тазарру ила ва махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас» (Аъроф сураси, 55-оят), яна бошқа оятда еса «Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман», деди» (Ғофир сураси, 60-оят).

Юқоридаги оятдан кўриниб турибдики биз бандалар Аллоҳ таолонинг амрига мувофиқ дуо қиламиз Аллоҳ ўзининг  вадасига мувофиқ ижобат етади.

Дуо қилиш бандани Аллоҳ таоло ҳузурида хожандманд эканини ўзини ночорлигию ожизлигини тан олишидир қабул қилувчи Зотнинг жалолига муносиб одоб-ахлоқ билан сўраш банданинг иши. Қолгани эса Аллоҳ таолонинг Ўзига ҳавола. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Мен ижобат ташвишини чекмайман, мен дуо ташвишини қиламан. Менга дуо қилиш илҳом этилса, ижобат ҳам қилинади», – дер эканлар. Ҳа, Аллоҳ Ўзига иймон билан дуо қилганларнинг дуосини ижобат этади, ибодатларини қабул қилади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб айтадилар:

«Дуодан бошқа ҳеч нарса Аллоҳга қадрли эмасдир» (Имом Термизий ривоят қилган).

Аллоҳ таоло дуоларни қабул қилишининг шакиллари. 

1. Аллоҳ дуони дарҳол қабул қилади — яъни, инсон Аллоҳдан нима сўраган бўлса, ўша нарсани беради.

2. Аллоҳ "Кут" дейди — яъни, дуони кечиктиради, лекин бандаси учун ундан ҳам яхшироғини тақдим этади.

3. Аллоҳ дуони бошқача қабул қилади — яъни, сўралган нарсани эмас, балки бандаси учун кўпроқ манфаатли бўлган нарсани беради ёки унга зарар етишидан сақлайди.

Бу жавоблар Аллоҳнинг ҳикмати билан амалга ошади ва У доимо банда учун яхшиликни истайди.Аллоҳ таоло бандага бир нарсани бермоқчи бўлса, аввал уни тайёрлаб, ўша нарсага лойиқ қилади. "Яъни, Аллоҳ бир бандага неъмат ёки қийинчилик юборишни ирода қилганида, аввал бандани унга муносиб қилиб, сабр-тоқат ва шукр қобилиятини ривожлантириш орқали ўша нарсага тайёрлайди. Бу фикр мусулмонлар орасида Аллоҳнинг ҳикматига бўлган ишончни кучайтиради. Дуода тўғридан-тўғри Аллоҳдан сўраш муҳим саналади. 

Аллоҳ бандалари учун энг яқин ва ҳамма нарсани яратишга қодир Зотдир. Аллоҳдан дуо қилишда воситачилардан эмас, балки бевосита Аллоҳнинг ўзидан сўраш тавсия этилади, Аллоҳ таолога дуо қилаётганингизда мен қилаётган дуо ижобат бўлармикан ёки бўлмасмикан, бир дуо қилиб қўяйчи деманг. Балки  Аллоҳ таолога дуони ижобат бўлишлигига аниқ ишонч билан қилайверинг. Дуо ўзи нима деганда? Аллоҳ таолони буюк санаб, ўзини заиф санаб Аллоҳдан ёрдам сўрашлик дуо дейилади.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз ҳадисларида дуо ҳақида гапириб, “Дуо ибодатларнинг мағзидир”, дедилар. Демак, икки дунё саодатидан умидвор ҳар бир инсон дуонинг кучини билгани ҳолда Аллоҳга дуони канда қилмай, Ўзидан сўраши лозим.  Мусулмон одам дуо қилар екан ижобат бўлишлига шубха қилмасин. Шу ўринда Оламлар саййиди Росулуллох саллаллоҳу алайҳи васалламнинг хаётларига назар ташлайдиган бўлсак Абу Жаҳлнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етказган озору азиятларидан бири  имом Бухорий ривоятидаги Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу қилган ҳикоядир.  Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Масжидул Ҳаромда эдик, у зот намоз ўқиётган эдилар. Абу Жаҳл бирга ўтирган шерикларига: «Фалон қавмнинг сўйилган туяси қорнидаги ахлатни  олиб келиб, Муҳаммад сажда қилганида устига ташлайдиган бирор киши йўқми?» деди. Шунда (довдир) Уқба ибн Абу Муъайт ибн Абу Амр ибн Умайя ибн Абдушамс ўрнидан туриб, ўша ахлатни олиб келди ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сажда қилганларида устларига ташлади.

Масжидул Ҳаромдаги мусулмонлар ўша пайтда душманларига қаршилик кўрсатишдан ожиз бўлганлари учун бирортаси у зотнинг устларидан нопокликни олиб ташлашга қодир бўлмади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам то қизлари Фотима розияллоҳу анҳо келиб, нопокликни олиб ташламагунича саждада туравердилар. Саждадан тургач, бу қабиҳ ишни қилган кимсаларни: «Аллоҳим, Қурайшнинг мана шу тўдасини Ўзинг ҳалок этгин!» деб (уч марта) дуоибад қилиб, уларни  номма-ном санадилар».

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Мен улар Катта Бадр ғазоти кун (лар)и ўлдирилганини кўрдим», дейди.

Мушохада қилиб кўрайлик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хам дуо қилдилар аммо Аллоҳ таоло маълум бир муддат ўтгандан сўнг дуосини қабул қилди. Шу ўринда дуолар 3 қисмга бўлинишлигини еслатсак мақсадга мувофиқ бўлади.

Аллоҳ таоло дуони қабул қилишнинг уч хил шаклини кўрсатиш мумкин:

1. Тўғридан-тўғри қабул қилиш: Бу, дуонинг дарҳол қабул қилиниши ва инсоннинг сўраган нарсаси зудлик билан амалга ошиши. Масалан, бирор киши бирон бир муаммони ҳал қилишини ёки бирор нарсани олишини сўраса ва бу Аллоҳнинг иродаси билан амалга ошса.

2. Бошқа бир яхшилик учун қабул қилиш: Баъзан Аллоҳ таоло инсоннинг дуосини тўғридан-тўғри қабул қилмайди, лекин унинг орқасида яхшиликлар ва мукофотлар билан алмаштиради. 

Масалан, дуода сўралган нарса берилмайди, лекин инсоннинг сабр-тоқатини ошириш ёки бошқа бир қийинчиликдан қутқариши мумкин.

3. Дуо қиёматда бериладиган мукофот: Инсоннинг бу дунёда қилган дуолари Қиёмат кунида мукофот сифатида қабул қилинади. Бундай ҳолда, инсоннинг дуолари бу дунёда дарҳол қабул қилинмаса ҳам, охиратда унга каттароқ мукофот сифатида қайтарилади.

Бу уч хил қабул қилиш шакли Аллоҳнинг раҳмати ва иноятининг кенглигини кўрсатади. Инсонлар ҳар доим Аллоҳдан дуоларини қилишда давом этишлари ва унинг иродасига иқтидо қилишлари керак.

                 

 

Қурбонов Аҳлиддин - Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси

 

 

Имом Термизий ЎМИМТ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar