УЛУЛ АЗМ ПАЙҒАМБАРЛАР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Аҳзоб сурасида пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб:
«Бас, азму матонат соҳиби бўлган Пайғамбарлар сабр қилгандек, сабр қил», (35-оят) деган.
«Улул азм», яъни, азму матонат соҳиби бўлган пайғамбарлар:
Нуҳ алайҳиссалом.
Иброҳим алайҳиссалом.
Мусо алайҳиссалом.
Ийсо алайҳиссалом.
Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васалламдир.
Бу буюк пайғамбарларнинг бошига иймон йўлида, дину диёнат йўлида қанчадан-қанча кулфатлар ёғилган. Лекин улар сабр-матонатда зарбулмасал бўлганлар. Бу ҳақиқатни кўпчилик, жумладан, Муҳаммад алайҳиссалом ва у зотнинг умматлари ҳам яхши биладилар. Шунинг учун, ўз даврларида Макка мушрикларининг қаршиликларига учраб қийин ҳолга тушганларида улардан ўрнак олишга чақирилмоқда. «Бас, азму матонат соҳиби бўлган Пайғамбарлар сабр қилгандек, сабр қил!»
У зоти бобаракот бу илоҳий амрга амал қилдилар ва ўзлари ҳам улар сафидан ўрин олишга муяссар бўлдилар.
Баъзи муҳтарам уламоларимиз пайғамбар алайҳиссаломларнинг қиссасини келтиришда аввал «Улул азм»ларининг қиссасини баён қилиб, кейин бошқаларига ўтганлар. Бошқалари эса, тарихий силсила тартибига риоя қилганлар.
Манба: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари, “Ҳадис ва Ҳаёт” китоби, 20-жуз. 35-б.
Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar