"ҲАДИСЛАР БИЛИМДОНИ" ТАНЛОВИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ
Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Имом Термизий таваллудининг 1200-йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасалари талабалари ўртасида Имом Термизий асарлари бўйича "Ҳадислар билимдони" танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Танловнинг асосий мақсади - Имом Термизийнинг бой илмий меросни ўрганиш, ўрта махсус ислом муассасалари талабалари орасидан муҳаддислар ҳаёти ва ижоди, ҳадис илмлари бўйича кенг қамровли маълумотга эга бўлган иқтидорли талабаларни аниқлаш, шунингдек, талабаларнинг ҳадис илмига бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг билим ва кўникмаларини янада ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантиришдан иборат.
Шунингдек, инсонпарварлик, ватанпарварлик, ҳалоллик ва поклик каби ғояларни қўллаб-қувватлаш, бошқа дин вакилларига эҳтиром кўрсатиш, бағрикенглик, олий жаноблик, одоб-ахлоқ каби инсоний фазилатларни ривожлантириш, турли оқимларнинг ёт ғоялари таъсирига тушиб қолган шахсларни тўғри йўлга қайтариш, уларга ислом дини арконлари, Қуръони карим ва ҳадисларнинг асл моҳиятини тўғри етказишга хизмат қилади.
Тадбир дастлаб Қуръони карим тиловати билан бошланди.
Шундан сўнг тадбирни таълим муассасаси директори К.Исламов кириш сўзи билан очиб берди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилояти бош имом хатиби Алиакбар домла Сайфутдиновлар сўз олиб танлов иштирокчиларига муваффақиятлар тилади.
Тадбирда 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасалари иштирок этди.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
“Мир Араб” ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
“Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
“Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
“Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус ислом таълим муассасаси;
"Ҳадислар билимдони" танлови республика босқичининг ҳакамлар ҳайъати таркиби:
Ҳакамлар ҳайъати раиси: Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институ ректори.
Ҳакамлар ҳайъати раиси ўринбосари: Абдулатиф Аллоқулов Ўзбекистон халқаро ислом академияси Мотуридийлик таълимоти тадқиқотлари бўлими бошлиғи.
Ҳайъат аъзоси: Ҳурмуҳаммад Нурбаев Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи” фанлари кафедраси мудири.
Ҳайъат аъзоси: Ойбек Ҳошимов Ҳадис илми мактаби катта ўқитувчиси.
Ҳайъат аъзоси: Ҳошимжон Низомиддинов “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси.
Танлов тўртта шарт асосида бўлиб ўтди:
1-шарт; Муҳаддисларнинг ҳаёти ва илмий фаолияти тўғрисидаги саволга жавоб бериш.
2-шарт; Ҳадис китоблари бўйича берилган саволга жавоб бериш.
3-шарт; Ҳадис истилоҳларига оид саволга жавоб бериш.
4-шарт; “Сунани Термизий” асаридан келтирилган ҳадиcларни ёддан айтиб бериш.
"Ҳадислар билимдони" танлови республика босқичининг якуний натижалари эълон қилинди
Танловнинг энг намунали иштирокчилари:
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Иброҳимжонов Билолиддин Камолиддин ўғли;
“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Йигиталиева Гулнозахон Муродилла қизи;
Танлов якунига кўра қуйидаги натижалар эълон қилинди:
1-ўрин: “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Исломова Мунира Эркин қизи;
2-ўрин: “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Ярашев Хабиб Мухиддинович;
3-ўрин: “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Тоиржонов Муҳаммадсодиқ Ғафуржон ўғли;
Ғолиб бўлган иштирокчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан эсдалик совғалар топширилди.
Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar