21.12.2024

НАЖМИДДИН КУБРО

Улуғ аллома, мутасоввуф, кубровия тариқатини асосчиси Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад Хивақий ал-Хоразмий Нажмиддин Кубро мелодий 1146-йили Хиванинг саёд қишлоғида туғилган.

Нажмиддин Кубро илмни ёшликдан аввало отасидан олган сўнгра мадрасада ўқиган. Ўзини замонасини етук алломаси бўлган ва унга рўбаро бўлган масалаларни зийраклик билан ечганлиги учун у кишига  ат-таамматул-кубро лақабини берганлар яъни катта ғолиб деган маънони билдиради. Вақт ўтиши билан тааммат тушиб қолиб кубро  сўзи қолган.

У киши илм талабида бутун умрини илм излашга бағшида қилгани тарих китобларида ёзилган. Бағдодда, Шомда, Мисрда, Ҳамадонда илм талабида бўлган. Ҳадис илмини Мисрда олган.

Аҳмад ибн Умар зоҳир илмда ниҳоятда моҳир ҳадис, фиқҳ, тафсир, калом илмларида ўзини замонасини мукаммали бўлган. Бошқа авлиёларнинг тарбия топишида ҳам Кубронинг ҳиссаси кўплигини Алишер Навоий “Насоий муҳаббат”да келтирган.

“Насоий муҳаббат”да келадики; Бир куни Нажмиддин Кубро Пайғамбар алайҳиссаломни тушда кўрди, Айтдики: Менга бир куня берсангиз У зот айтдиларки: Абул жанноб деб сизга куня бердик; дедилар. Абул жанноб ўзи аслида ижтаниб аниддуня яъни дунёдан ўзингни четга ол дегани. Шундан сўнг бу киши аввал зоҳир, шариат илмларда моҳир бўлган бўлса кейин тариқат, тасоввуф илмига киришга ҳаракат қилади шундан кейин Исмоил Қасрийнинг олдига боради. Бу кишидан сўнг Аммор Ясорга боради  сўнг  Аммор Ясор у кишини Мисрдаги Рўзбихонга юборади. Рўзбихон у кишини тарбиясида  улуғ бир даражага етишида улкан ҳисса қўшган. Сўнг  Аҳмад ибн Умарни Аммор Ясорга юборади. Аммор Ясорга охири Нажмиддин Куброга иршод бериб Хоразмга қайтишга рухсат берган. Нажмиддин Кубро 1185-йили  Хоразмга қайтиб келиб бу ерда катта хонақоҳ қурдириб ўз диний мактабини очади. Нажмиддин Кубро Хоразмда кўплаб инсонларнинг тарбиятига, ҳидоятига ва кўп олим уламоларни, кўп валийларни етишиб чиқишига сабабчи бўлган. Шунинг учун бу кишини валийтарош деганлар яъни бу кишидан назар топган киши албатта валийлик даражасига эришган экан.

Нажмиддин Кубро “ат-Тавилот ан-нажмия” “Ал-усул ал-аъшара”, “Рисола ат Турук”, “Фи аҳбоб-ус-соликин”, “Фавойид ул жамол” ва бошқа кўплаб асарлари бор.

Нажмиддин Кубро мўғул босқинчиларига қарши жангда 1216-1221-йиллар бўлиб ўтган жангда шаҳид бўлган. Қабри Кўҳна Урганчда. Кекса шайх ва донишманд инсоннинг бу жангдаги қаҳрамонлиги, жасорати авлодларга ибрат бўлиб қолди. Кубро шахси ва унинг мероси Ўзбекистонда мустақиллик туфайли ўрганила бошланди. 1995-йилда Ўзбекистонда Нажмиддин Кубро таваллудининг 850-йиллиги нишонланди.

Маълумот манбалар асосида тайёрланди. 

 

Исроил Турғунбоев - Тошкент ислом институти 4-босқич талабаси

 

Имом Термизий ЎМИТМ матбуот хизмати    

Izoh qoldirish

Izohlar