18.01.2025

ЁШЛАР ЎРТАСИДА РАДИКАЛИЗМНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШНИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Барчамизга маълумки “Ёшлар ўртасида радикализмнинг олдини олишнинг маънавий-марифий ва ҳуқуқий асослари” бугунги кунда глобал миқёсда ёшлар орасида радикализмнинг тарқалиши жиддий хавф туғдираётган бир пайтда, унинг олдини олиш ва салбий оқибатлардан сақланиш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу мавзу, айниқса, ёшлар орасида экстремизмнинг кенгайиб бораётганлигини инобатга олиб, жамиятнинг тинч ва барқарор ривожланиши учун зарурдир. Шу билан бирга, радикализмга қарши самарали курашиш учун маънавий-марифий, ҳуқуқий ва ахлоқий тамойилларни ўз ичига олган комплекс ёндошувларни ишлаб чиқиш, шунингдек, ёшларни илмий ва ахлоқий жиҳатдан ривожлантириш зарурати катта.

Тадқиқотнинг асосий мақсади ёшлар орасида радикализмнинг олдини олиш учун самарали маънавий-марифий ва ҳуқуқий чораларни ишлаб чиқишдан иборат. Бу борада мавжуд илмий нуқтаи назарларни ўрганиб, радикализмнинг олдини олиш бўйича тизимли ёндошувлар ва дастурларни ишлаб чиқиш лозим. Тадқиқотда радикализмга қарши турли ҳуқуқий асослар, ахлоқий қийматлар ва диний таълимотлар асосида маънавий-барқарор ривожланишнинг зарурияти таҳлил қилинади. Шунингдек, ёшларни радикализмдан ҳимоя қилишнинг самарали ҳуқуқий норматив-ҳуқуқий механизмлари ва уларни ижтимоий ҳаётда амалга ошириш йўллари кўрсатилади.

 Тадқиқотнинг обекти ёшлар орасида радикализмнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган жамиятдаги таълим ва ҳуқуқий чоралардир.  Бу эса радикализмга қарши туриш учун маънавий, ҳуқуқий, илмий ва ижтимоий асосларни ўз ичига олган тизимли ёндошувларни ишлаб чиқиш жараёнидир. Бу жараёнда, илмий ва диний қарашлар, ҳуқуқий нормативлар, ахлоқий тамойиллар ҳамда жамиятда ёшларни радикализмдан ҳимоя қилишга қаратилган илғор методологиялар таҳлил қилинади.

Пармонов Бобошер – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси

 

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar