ОЛИМНИНГ ДАРАЖАСИ (1-қисм)
Илим бу Аллоҳ таъолонинг сифатларидан биридир. Шу сабаб, илмли инсон бир маънода Аллоҳга халифа (ноиб) дейилади. Агар сураи Бақарани тадаббур билан ўқисангиз, бунга амин бўласиз. Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло ушбу суранинг 30-33 ўятларида қуйдагича мрҳамат қилади:
وَإِذْ قَالَ رَبُّكَ لِلْمَلَائِكَةِ إِنِّي جَاعِلٌ فِي الْأَرْضِ خَلِيفَةً قَالُوا أَتَجْعَلُ فِيهَا مَنْ يُفْسِدُ فِيهَا وَيَسْفِكُ الدِّمَاءَ وَنَحْنُ نُسَبِّحُ بِحَمْدِكَ وَنُقَدِّسُ لَكَ قَالَ إِنِّي أَعْلَمُ مَا لَا تَعْلَمُونَ (30)
Эсла, вақтики Роббинг фаришталарга: “Мен ер юзида халифа қилмоқчиман”, деди. Улар: “Унда фасод қиладиган, қон тўкадиган кимсани қилмоқчимисан? Ва ҳолбуки, биз Сенга тасбиҳ, ҳамд айтиб ва Сени улуғлаб турибмиз”, дедилар. У: "Мен сиз билмаганни биламан", деди.
Ушбу оятдан маълум бўляптики, Аллоҳ таоло Одамни Ўзининг ер юзидаги ўринбосари-халифаси бўлишини ирода этган экан. Демак, инсонга улкан ишонч билдирилган, улуғ Аллоҳнинг халифаси бўлишдек олий мақомга лойиқ кўрилган. Бундай марҳаматнинг ўзига яраша буюк масъулияти ҳам бор. Инсон шуни англаган ҳолда, уни халифа қилиб қўйган зотнинг топшириқларини бажармоғи, яратган зот муносиб кўрган олий мақомга доғ туширмасликка ҳаракат қилмоғи керак. Бу эса фақат илм билан амалга ошади. Инсон ўз вазифасини айтилганидек бажариши учун уни қандай амалга ошириш, хато камчиликларга йўл қўймслиги учун ҳам унга илм зарур. Чунки оддий бир банда ўзига ўринбосар танлаш учун ақлли ва илмли инсонни излайди. Ҳеч қачон жоҳил(тажрибасиз, билимсиз, иш бузар, оми инсонга)га бундай вазифани ишониб топширмайди. Шундай екан бу мақомга лойиқ бўлиш, Аллоҳга ерда (ер юзини обод қилиш, адолат ва тинчликни таъминлашда) ўринбосар бўлиш учун илимли бўлиш талаб қилинади.
Инсонни яратилишини сабаблари ҳақидаги оятлардан бирида Аллоҳ шундай мархамат қилади:
وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنْسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ
Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим.
Бу оятни мазмунини агар зоҳрдан оладиган бўлсак, инсон ибодат деб аталмиш Намоз, Рўза, Закот ва Ҳаж каби амаллардан бошқа иш қилиши харом деган тушунча пайдо бўлади. Аслида ҳам шундайми? Ундай бўлса ризқ талаб қилиш, ҳалол касб, сийлаи раҳм, оила ва ҳ.к лар қайерда қолади? Булар ҳақидаги оят-ҳадисларга қайдай ечим берамиз? Деган саволлар ичида қоламиз. Бундай масалалар фақат илм орқалигина ўз ечимини топади. Бу оятни тафсирида кўплаб уламолар ўз қарашларини билдирган бўлсаларда ҳаммасини ўртасида бир бўғловчи нуқтаси - илм бўлади. Шунинг учун ҳам Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ “Илмдан ўзга нажот йўқ” деганлар.
Ахмедов Мухаммад Ходий – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar