07.03.2025

МАККИЙ ВА МАДАНИЙ СУРАЛАР

Аллоҳ таолога ҳамд ва санолар, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом ва саловатлар бўлсин. 

Аллоҳ таолонинг улуғ каломи Қуръони карим 23 йил давомида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлди. Бу муддат замон   ва макон еътиборидан икки қисмга бўлинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада яшаган ўн уч йил ва у зот ҳижратдан кейин Мадинада яшаган ўн йил. Мана шу жиҳатдан уламолар сураларни “маккий” ва “маданий”га бўлишади. Уламолар орасида сураларни маккий ёки маданий эканлиги борасида уч ҳил таъриф мавжуд:   

Биринчи таьриф: “Маккий” сура деб (Маккада нозил бўлган) сурага айтилади гарчи, у ҳижратдан кейин нозил бўлган бўлса ҳам. “Маданий” сура деб (Мадинада нозил бўлган) сурага айтилади. Бу фикрга биноан,Макка ва Мадинанинг ташқарисида нозил бўлган суралар “маккий” ҳам, “маданий” ҳам эмас, балки алоҳида учинчи қисм ҳисобланади. 

Иккинчи таьриф: “маккий” ойтлар - Макка аҳолисига қарата хитоб қилинган оятлар, “маданий” оятлар эса- Мадина аҳолисига қарата хитоб қилинган оятлар бўлади.     

Учинчи таьриф: энг машҳур фикр, “маккий” ҳижратдан олдин нозил бўлган, “маданий” ҳижратдан кейин нозил бўлган, гарчи у ҳижратдан кейин Маккада нозил бўлган бўлса ҳам “маданий” сура ҳисобланди. Яхё ибн Салама роҳматуллоҳу алайҳи айтадилар: Росулуллоҳ алайҳиссалом Маккадан Мадинага етиб боришларидан олдин йўлда нозил бўлган суралар “маккий”, Мадинада(нозил бўлган суралар) ва Мадинага келганларидан кейинги (бошқа жойга, хусусан Макка шаҳри бўлса ҳам) сафарлари давомида нозил бўлган суралар “маданий” дейди. Бундан ҳижрат сафари мобайнида нозил бўлган суралар маккий эканлиги малум бўлади. 

  Уламолар сураларни “маккий” ёки “маданий” эканлиги борасида бахс юритишган. Базилари Қуръонда 19 та сура “маданий” эканлигига иттифоқ қлишган. Улар Бақара, Оли Имрон, Нисо, Моида, Анфол, Тавба, Нур, Аҳзоб, Қитол, Фатҳ, Ҳужирот, Мужодала, Ҳашр, Мумтаҳана, Жума, Мунафиқун, Талоқ, Таҳрим, Наср суралари ҳисобланади. Қолган суралар “маккий” бўлиб, базилари борасида ихтилоф қилинган. Ихтилоф қилинмаган “маккий” суралар 71 та, ихтилоф қлинганлари эса 24 та ҳисобаланади. “Маккий” эканлиги борасида ихтилоф қилинган суралар: Фотиҳа, Юнус, Рад, Ҳаж, Фурқон, Ясин, Ҳадид, Соф, Тағобун, Инсон, Мутоффифин, Балад, Лайл, Қадр, Баййина, Залзала, Адият, Такасур, Маъун, Кавсар, Ихлос, Фалақ, Нас суралари ҳисобланади. 

 Мақола:Ислом фиқҳи асослари китоби асосида тузилди.

 

Умаралиев Низомиддин – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 2-босқич талабаси

 

 

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar