24.03.2025

МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ - ПУБЛИТСИСТ

Маҳмудхўжа Беҳбудий 1912-1913 йилларда Самарқандда “Самарқанд” газетаси, “Ойна” журналига асос солади. Шунингдек, Беҳбудий ўзбек ва форс тожик тилларида икки юздан ортиқ мақола ва асарлар яратган. Жумладан, “Рисолаи асбоби савод” (“Савод чиқариш китоби”, 1904), “Рисолаи жуғрофияи умроний” (“Аҳоли географиясига кириш”, 1905), “Мунтахаби жуғрофияи умумий” (“Қисқача умумий география”, 1903), “Китоб-ул-атфол” (“Болалар хати”, 1904), “Мухтараси тарихи ислом”-“Қисқача ислом тарихи”(1904). “Амалиёти ислом” (1905), “Русиянинг қисқача географияси” (1908) каби дарслик ва китоблар ёзган. Унинг 1901-йилдан бошлаб “Туркистон вилоятининг газети”, “Тараққий”, “Ҳуррият”, “Турон”, “Садои Туркистон”, “Нажот”, “Меҳнаткашлар товуши”, “Тирик сўз”, “Вақт”, “Самарқанд”, “Ойна” каби газета ва журналларда чоп этилган мақолалари эса тараққийпарвар кишилар ва айниқса, ёшларнинг диққат-эътиборини қозонган.

 

Манбалар асосида тайёрланди:

 

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

 

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1. Каримов, Н. Беҳбудийнинг сўнгги сафари // Жамият ва бошқарув. – 1998. – №1. – Б. 58 – 60 б. 2000 

2. Тўйчиев, А. Маърифатпарвар инсон: [Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида] // Тил ва Адабиёт таълими. – 2000. – №4. – Б.73. 2020 

3. Саидов, Ҳ. Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 145 йиллигига: [Буюк аждодларимиз] / Ҳалим Саидов // Guliston. – 2020. – №1. – Б.18-21. 

4. Саидов, Ҳ. Бизни кемиргувчи иллатлар: [Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида] / Ҳалим Саидов // Guliston. – 2020. – №5. – Б.10-11. 

5. Аҳророва, З. Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ўқитиш технологияларидаги янгиликлари: [Тарих ва бугун] / Зебинисо Аҳророва // Тил ва адабиёт таълими. – 2020. – №8. – Б. 13-14

Izoh qoldirish

Izohlar