16.10.2025

БУ УММАТНИНГ ЮСУФИ

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки нафар жуда ҳушсурат сахобалари бўлган. Бири Диҳятул Калбий розияллоҳу анҳу, иккинчиси Жарир ибн Абдуллоҳ Ал-Бажалий розияллоҳу анҳу бўлиб, бу кишини “Бу умматнинг Юсуфи” дейишган.

Диҳятул Калбий розияллоҳу анҳу ҳам жуда чиройли, ҳушсурат киши эди. Ривоятларда айтилишича, у зот бирор жойга чиқсалар аёллар у кишини кузатиш билан банд бўлиб қолар экан. Айрим холларда одамлар фитнага тушиб колишмасин, деган мақсадда юзларини беркитиб, ниқоб тақиб олар эканлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу саҳобани Шом ўлкасининг ўша даврдаги пойтахти Бусронинг ҳокимига элчи қилиб жўнатдилар.

Мадинаи Мунавварага Дамашкдан кўра Бусро шаҳри яқинроқ эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нубувватдан илгари икки маротаба Шомга сафар қилганлар ва икки сафарда ҳам Бусро шаҳрида бўлганлар. Биринчи сафарларида Буҳайро роҳиб билан, иккинчи сафарларида Настур исмли роҳиб билан кўришганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Диҳятул Калбий розияллоҳу анҳу воситаларида мактубни Бусрога етказдилар. Бусронинг ҳокими эса уни Хирақлга юборди. Диҳятул Калбий розияллоҳу анҳу узок бўлгани учун тўғридан-тўғри Хирақла етиб бора олмас эди.

Хирақлга мактуб олиб келингач, у мактубни ўкиди. Унда қуйидаги сўзлар бор эди: “Бисмиллахир Рохманир Рохим. Аллоҳнинг бандаси ва Росули Муҳаммаддан Румнинг улуғи Хирақлга...”

 

Олим Хусанбоев - “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси 

 

 

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar