
БУ ХУФТОННИ ТАҲОРАТИ БИЛАН БОМДОД ЎҚИЙДИГАН ИМОМ!
Аслида воқеа қандай бўлган эди!?
Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳ устози Имом Аъзам ҳақларида ажойиб бир воқеани айтадилар.
Кўпчилигиммиз Имом Аъзам роҳимаҳуллоҳнинг қирқ йил хуфтон таҳорати билан бомдод ўқиганини эшитганмиз лекин бунинг асл моҳияти қандай бўлган? Буни биз Имом Абу Юсуф роҳматуллоҳ устози билан кетаётганида икки кишини суҳбатини эшитиб қолгани ҳақидаги воқеадан билиб оламиз. Улар Имом Аъзам кўрган заҳоти бири иккинчисига:” Бу киши хуфтон таҳорати билан бомдодни ўқийдиган Абу Ҳанийфадир” деб шивирлади.
Аслини олганда хуфтон таҳорати билан бомдодни ўқиш Абу ҳанифанинг одати эмас эди. Лекин Аллоҳ таоло бу одатни ўша инсоннинг тилида жорий қилиб, унинг қалбига солди, чунки Аллоҳ таоло бу одати имом Аъзамнинг кунлик одатига айланишини ирода қилди. Буюк имом бу суҳбатини эшитиб, Жуда ҳижолат бўлди ва ўзига:” Ажабо:” Аллоҳни бандалари мен ҳақимда қандайин яхши гумондалар менда эса улар айтган сифат йўқ! Лекин парвардигор лутф қилса улар айтганидек бўлишга ҳаракат қилишим лозим”, деди.
Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳ;” Аллоҳга шукрлар бўлсин! Эй Абу Юсуф кўрдингми, Аллоҳ инсонларни мен ҳақимда қандай фикрлайдиган қилиб қўйган! Буни билганимдан сўнг Аллоҳ таоло уни менда тескарисини кўриши нақадар ёмон! Аллоҳга қасамки Инсонларнинг мен бажармайдиган ишларни сўзлашларига асло изн бермайман”, деди.
Шундан сўнг қаттиқ жидду жаҳд қилиб ўша кундан то умрини охиригача кечани ибодат билан ўтказиб хуфтон намози таҳорати билан бомдод намозини ўқийдиган бўлди. Бу одат қирқ йил давом этди.
Солиев Муҳаммадёр – Имом Термизий номидаги ислом институти 1-босқич талабаси
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar