24.04.2025

ТИЛ  ВА  ҚАЛБ

Луқмони Ҳаким бировнинг  қўлида  қул  бўлб  юрар эди. Хўжайинининг уйига  меҳмонлар келди.  Хўжайини Луқмони  Ҳакимга:

“Бориб, қўйнинг иккита энг  ширин аъзосини  пишириб кел, - деди.

Луқмони  Ҳаким  қўйни  сўйиб,  унинг  тили  ва юрагини пишириб  келди.

Хўжайини яна:

“Бориб, қўйнинг энг ёмон иккита аъзосини пишириб кел”, - деди.

Луқмони  Ҳаким  яна  қўйнинг тили  ва  юрагини келтирди.

Хожайини бунинг сабабини сўради. Шунда: “Агар  ушбу  икки  аъзо  яхши  бўлса,  инсон  ҳам  яхши  бўлади. Бордию  ушбу  аъзолар ёмон  бўлса,  инсон  ҳам  ёмонга айланади, - деб жавоб  берди.

 Инсоннинг тили ширин, яхши сўзларни сўзласа, қалби гўзал бўлиб, ҳасад, бировларга ҳасад қилишдан четда бўлса у инсон ҳурматга муносиб. Агар тили ва қалби ямон бўлса, ундан ямони ёқ. Тил ва қалбнинг яхши бўлиши ростгўйликка, унинг ямонлиги эса ялғон билан боғлиқ. Бизларни ҳам Аллоҳ таоло бу дунёда ростгўй қилиб, охиратда ҳам ростгўйлар билан бирга тирилтирсин.

 

Ғаниев Олим – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси 

 

 

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar