26.04.2025

МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ

Жадидчилик ҳаракатининг пешвоси Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875–1919) — Ўзбек жадидчилик ҳаракатининг энг йирик намояндаларидан бири, маърифатпарвар, журналист, драматург ва жамоат арбоби. У Туркистон мусулмон халқларининг уйғонишида, замонавий таълим тизими ривожида ва миллий уйғониш ғояларини тарғиб қилишда беқиёс хизмат қилган. 

Ҳаёти ва фаолияти

Маҳмудхўжа Беҳбудий 1875-йилда Самарқандда туғилган. Илк таълимни маҳаллий мактабда олган, кейин эса диний илмларни чуқур ўрганган. Араб, форс ва рус тилларини билганлиги уни замонасининг илғор фикрловчиларидан бирига айлантирган.

У Россия империяси таркибидаги мусулмон халқларининг оғир аҳволини чуқур англаб, уларни жаҳолатдан чиқариш учун ҳаракат қила бошлади. Жадид мактаблари очишга, замонавий фанларни ўргатишга катта эътибор қаратди. Беҳбудий 1914-йилда Тошкентда биринчи марта янги усулдаги мактаблар учун дарсликлар тайёрлади. Беҳбудий Ўрта Осиёда биринчи оммабоп газеталардан бири — “Таржимон” газетаси билан ҳамкорлик қилди. 1912-йилда эса “Самарқанд” газетасини нашр этди. Бу газета орқали у сиёсий, ижтимоий ва маданий масалаларни муҳокама қилиб, халқни огоҳликка чақирдилар. Китобларига келсак Маҳмудхўжа Беҳбудий ўзбек драматургиясининг асосчиларидан бири ҳисобланади. Унинг энг машҳур асари — “Падаркуш” (Отани ўлдирган) песаси бўлиб, бу асарда у замонавийлик ва жоҳиллик ўртасидаги тўқнашувни ёритган. Асар жамиятдаги муаммоларни кўрсатиш, ахлоқий тарбия бериш мақсадида ёзилган. У кишини вафотлари 1919-йилда Маҳмудхўжа Беҳбудий совет ҳокимиятининг душмани сифатида қамоққа олинади ва Бухорода қатл этилади. Унинг вафоти ўзбек зиёлилари орасида катта йўқотиш бўлди.

Бугунги кунда Беҳбудийнинг номи мактаблар, кўчалар ва илмий марказларга берилган. Унинг илмий, адабий ва маърифий фаолияти ҳали-ҳануз ўз аҳамиятини йўқотмаган. Беҳбудий ўзининг бутун умри давомида миллатни уйғотиш, илм-маърифат орқали тараққиётга етаклаш ғоясига содиқ бўлган инсондир.

 

Жалилов Ёқуб – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 3-босқич талабаси

 

 

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar