21.05.2025

НАЖМИДДИН КУБРО – ТАСАВВУФ ЙЎЛИНИНГ ПЕШВОСИ

Нажмиддин Кубро (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳижрий 540-йилда (милодий 1145-йилда) Хоразмда туғилган. У ислом оламининг машҳур мутасаввифларидан бири бўлиб, Кубравийя тариқати асосчиси сифатида танилган.

Дастлабки таълимни Хоразмда олган Нажмиддин Кубро Балх, Нишопур ва Бағдод каби марказларда илм излаб саёҳат қилган. У ҳадис, тафсир, фиқҳ ва айниқса тасаввуфда чуқур билим эгаллаган.

Унинг “Фавоиҳ ал-Жамал” ва “Рисола фи ас-сулук” каби асарлари тасаввуфнинг асосий тамойилларини баён қилади. Кубравийя тариқати руҳий поклик, зикр ва Аллоҳга яқинликни тарғиб қилади.

Нажмиддин Кубро 1221-йилда мўғулларга қарши юрти ҳимоясида шаҳид бўлган. Унинг қабри Кўҳна Урганчда жойлашган. Шайхнинг илмий мероси бугунги кунда ҳам катта эҳтиром билан ўрганилмоқда.

 

Пирназаров Раҳматуллоҳ – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 3-босқич талабаси

 

 

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar