21.06.2025

РАДИКАЛЛАШУВНИНГ ЗАРАРЛАРИ

Сўнгги йилларда дунё бўйлаб радикаллашув муаммоси глобал таҳдидга айланмоқда. Бу жараён жамиятдаги ижтимоий адолатсизлик, нотўғри диний талқинлар, сиёсий беқарорлик ёки ахборот маконидаги манипулятциялар натижасида юзага чиқади. Радикал қарашлар инсонни ўз фикридан бошқа ҳар қандай қарашни душман деб билишга олиб келади. Бу эса нафақат шахсий, балки ижтимоий ва глобал миқёсда ҳалокатли оқибатларга сабаб бўлади. 

1. Радикаллашувнинг маъноси ва сабаблари: Радикаллашув — бирор мафкура ёки эътиқодга ҳаддан ташқари, муросасиз ёндашувдир. Сабаблари орасида ижтимоий тенгсизлик, таълимдаги бўшлиқлар, нотўғри диний тарғиботлар, сиёсий манипулятция ва зўравон ахборотлар мавжуд. Радикализмдан келиб чиқадиган ижтимоий зарарлар: Ижтимоий низолар, маҳаллий ва глобал можаролар, терроризм.

Жамиятда ишончнинг йўқолиши, гуруҳлараро нафратнинг кучайиши. Оила институтининг емирилиши ва ёшларда умидсизлик. Динга бўлган салбий таъсири: Диннинг асл моҳияти — тинчлик, адолат ва раҳм-шафқат — радикаллар томонидан бузилади. Нотўғри талқинлар орқали одамлар диндан йироқлашади ёки динга нисбатан салбий муносабат пайдо бўлади. “Такфир”, “жиҳод” каби тушунчаларнинг нотўғри ишлатилиши мусулмонлар орасида жиддий ихтилофларга сабаб бўлади. Шахсий ва руҳий зарарлар: Радикал қарашдаги инсон одатда ёлғизланади, зўравонликка мойил бўлади. Руҳий тушкунлик, салбий эмотциялар ва ҳатто ўзини портлатиш каби экстремал ҳаракатлар. Шахсий ҳаётда барака, ижобий муносабатлар ва муҳаббатдан узоқлашиш. Радикаллашув — бу жамият танасига тушган хавфли яра. Унинг олдини олиш учун чуқур илм, муросали мулоқот, соғлом диний таълимот ва ёшлар билан тизимли ишлаш зарур. Асл ислом дини раҳм-шафқат, сабр, адолат ва ҳикматни тарғиб қилади. Ҳар қандай радикал ҳаракат ушбу тамойилларга зиддир. Шу боис, радикаллашувга қарши кураш фақат ҳуқуқий ёки куч билан эмас, балки маънавий маърифий ёндашув орқали амалга оширилиши керак.

Шундай экан, ёшлар онгини тўғри йўналтириш, соғлом муҳит яратиш ва диний билимни ишончли манбалардан бериш орқали бу хавфни олдини олиш мумкин.

 

Пармонов Бобошер – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси

 

 

“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar