
ЯХШИЛИККА БУЮРИБ, ЁМОНЛИКДАН ҚАЙТАРИШ
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Сизлардан яхшиликка даъват этадиган, амри-маъруф ва наҳий мункар ишларини олиб борадиган
(бир) уммат бўлсин! Айнан улар (охиратда) нажот топувчилардир» (Оли Имрон сураси, 104-оят).
«Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар: (одамларни) яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар» (Тавба сураси, 71-оят).
«(Яна улар) қилиб юрган мункар (ношаръий) ишлардан бир-бирларини қайтармас эдилар. Қилиб юрган ишлари нақадар ёмон» (Моида сураси, 79-оят).
Абу Бакр розияллоху анҳу хутбаларидан бирида айтганди: «Эй инсонлар, бу оятни ўқийсиз ва нотўғри таъвил қиласиз: «Эй иймон келтирганлар! Ўзингизга қарангиз! Модомики, ҳидоят топган экансиз, адашганларнинг сизларга зарари йўқ. Қайтар жойингиз Аллохнинг хузуридир. Ўшанда Аллох сизларни қилган ишларингиздан хабардор қилур» (Моида сураси, 105-оят). Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васалламнинг ушбу сўзларини эшитганман: «Бир кавм маъсиятлар содир этса ва ораларидаги қайтаришга кодир бўлганлар кайтармаса, Аллох таоло уларнинг оммасига азоб юбориши мумкин».
Оиша розияллоху анхо айтади: «Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам марҳамат қилиб: «Бир ўлка аҳли азобланди, ораларида амаллари пайғамбарлар амали каби бўлган ўн саккиз минг киши бор эди», дегандилар: «Эй Аллохнинг Расули, қандай килиб бундай бўлди?» дейишди асҳоблар. Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам айтдилар: «Улар Аллоҳ азза ва жалла учун ғазабланмас, яхшиликка буюриб, ёмонликдан кайтармас эди».
Амри маъруф ва наҳий мункар – мўмин кишининг иймон белгиларидан бири бўлиб, бу амал жамиятда яхшиликни тарқатиш ва ёмонликнинг олдини олишда муҳим ўрин тутади. Ҳар биримизнинг зиммамизда, қодир бўлган даражамизда, бу улкан вазифани адо этиш бор. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Сизлардан ким бир ёмонликни кўрса, уни қўли билан тўссин; агар қодир бўлмаса, тили билан; агар бунга ҳам қодир бўлмаса, қалби билан (йўқ деб билсин) ва бу – иймоннинг энг ожиз даражасидир." (Муслим ривояти)
«Эй Парвардигоримиз! Бизларни ҳам яхшиликка буюрадиган, ёмонликдан қайтарадиган бандаларингдан бўлишимизга муваффақ қил!»
Имом Ғаззолийнинг ,,"Диннинг 40 асоси" китоби асосида таййорланди.
Шарипов Исроилжон – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar