
САҲОБА СИЗНИ ДУО ҚИЛИШИНИ ХОХЛАЙСИЗМИ?
Сиз ҳеч саҳоба сизни дуо қилиши ҳақида ўйлаганмисиз? Бунинг иложи борми деб ажабланишингиз мумкин! Чунки саҳобалар вафот этиб кетган бўлсалар, қандай қилиб бизни дуо қилишлари мумкин деган ҳақли савол юзага келиши мумкин. Лекин бунинг иложи бор. Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг "Ал-Адаб ал-Муфрад" асарида келган ҳадисда Муҳаммад ибн Сирин розияллоҳу шу айтдилар: "Кечаларнинг бирида биз Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ёнларида бўлдик. Шунда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ўзлари: "Эй, Аллоҳ! Абу Ҳурайранинг ҳам, онасининг ҳам гуноҳларини кечиргин ва иккимиз учун истиғфор айтган кишиларнинг ҳам гуноҳларини кечиргин", деб дуо қилдилар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг шу дуоларига кириб қолиш учун биз ўша она-бола (Абу Ҳурайра билан оналари) ҳаққига истиғфор этиб юрамиз", дейди.
Шундай экан биз ҳам шу дуони ихлос ила ўқийдиган бўлсак, иншааллоҳ биз ҳам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг дуоларига кирган бўламиз!
Омонов Фазлиддин – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 201-гуруҳ талабаси
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
Izohlar