Ўзбекистонда коррупсияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар
Ўзбекистонда сўнгги йилларда Коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бу борада кенг кўламли ҳуқуқий ва институтционал ислоҳотлар амалга оширилди.
Аввало, Коррупцияга қарши курашни тартибга солувчи махсус қонунчилик базаси шакллантирилди. Давлат органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, давлат хизматларини рақамлаштириш орқали инсон омилини камайтириш чоралари кўрилди.
Шунингдек:
- Коррупцияга қарши махсус ваколатли органлар фаолияти йўлга қўйилди;
- давлат хизматчилари учун ахлоқий меъёрлар ва манфаатлар тўқнашувини олдини олиш механизмлари жорий этилди;
- оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтларининг назоратдаги роли кучайтирилди;
- аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Бу чора-тадбирлар Коррупцияни камайтириш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва адолатли жамият барпо этишга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонкн Қонунчилик палатаси томонидан 2016-йил 24-ноябрда қабул қилинган бўлиб, Сенат томонидан 2016-йил 13-декабрда мақулланган.
Ушбу қонуннинг 1-моддасида “Қонуннинг мақсади Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат” - деб белгилаб қўйилган.
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки Коррупция — мураккаб ва кўп қиррали ижтимоий ҳодиса бўлиб, унга қарши кураш фақат жазолаш билангина эмас, балки тизимли ислоҳотлар, ҳуқуқий маданият ва очиқликни таъминлаш орқали самарали бўлади. Ўзбекистонда бу борада амалга оширилаётган ишлар жамиятда Коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга ва барқарор ривожланишга замин яратмоқда.
Сирожиддин Қурбонов – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот котиби
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar