ТАОМЛАНИШ БОРАСИДАГИ ҲУКМЛАР
Таом емоқ гоҳида фарз бўлади:
Бу ишни фарз бўлганида қилгани учун инсон савоб олади ва уни қилмагани учун гуноҳкор бўлади. Ҳалокатни даф қилиш учун таом ейишнинг ҳукми шудир. Чунки Исломда инсон ўз жонини ҳалокатга ташламайди, балки уни сақлаш учун ҳаракат қилиши фарздир.
Таом емоқ гоҳида вожиб бўлади:
Фарз намозни тик туриб ўқишга қодир бўлгудек ва фарз рўзани тутишга қодир бўлгудек миқдорда таом эмоқ вожибдир. Шариат қоидаси бўйича вожибни адо этиш учун керак бўлган нарса ҳам вожиб ҳисобланади.
Таом эмок гоҳида мандуб бўлади:
Ризқ касб қилишга, илм олишга ва нафл ибодатларни адо этишга қодир бўлгудек миқдорда таом эмоқ мандубдир.
Таом эмок гоҳида мубоҳ бўлади:
Зарар этадиган бўлмагудек туйиб таом тановул қилиш мубоҳдир.
Гоҳида овқатланиш ҳаром бўлиши мумкин:
Агар киши ўзига зарар етказадиган даражада овқат эмоқ ҳаромдир.
Гоҳида овқатланиш макруҳ бўлади:
Бунга тўйганидан ортиқча таом эйиш киради. Ўзи қилган Қурбонлик гўштидан эмоқлиги мустаҳабдир. Ақиқанинг ҳукми ҳам шундай. Каффорот ва фидя учун сўйилган ҳайвоннинг гўштидан ўша фидя ва каффорот вожиб бўлган кишининг ўзи эмоқлиги мумкин эмас. Тўй ва зиёфат таомларидан эмоқлик мустаҳабдир.
Нотаниш жойда тоам эмоқчи бўлган киши у эрдаги таомнинг қандай бўлиши билмагани учун унинг ҳақида суриштирмай туриб эмаслиги керак.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом доимо аввал суриштириб олиб кейин таомга қўл узатар эдилар.
Ғаниев Олим – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar