Бадр маъракасига сабаб бўлган воқеа
Муҳожирлар Маккадан Мадинага ҳижрат қилганаларидан кейин муҳожирларнинг Маккада қолган молларини Макка мушриклар мусодара қилар, ва бу борасида улар ҳеч қандай зулм қилмагандек юрарди. Шу боис Аллоҳ таоло Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг саҳобаларига Макка мушрикларини карвонларини талашни ва улардан тушган ўлжаларни мусулмонларга ҳалол қилди. Ҳижрий 2-йил жумадул аввал ойида Маккаликлар Абу Суфён ибн Харб бошчилигида улкан карвонни Шом томон юборди. Карвонни Маккадан йўлга чиққанидан хабар топган Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошчилигидаги мусулмонлар ушбу карвонни қўлга киритиш учун йўлга чиқдилар.
Тарих китобларида Ушайра деб номланадиган ушбу ғазотда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг 150 та саҳобалари иштирок этди. Жами 30 туя билан чиққан бу ғазот вакиллари, туяларни навбатма-навбат минардилар. Бу қўшин вакилларининг байроғини Ҳамза ибн Абдулмуттолиб кўтариб олган эди. Ғазот иштирокчилари Ушайра деган жойга етганларида Маккадан Шомга қараб кетаётган карвон бир икки кун аввал ўтиб кетганлиги хабари келди.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг саҳобалари Мадинага қайтишликка мажбур бўлдилар ва энди улар Макканинг улкан бойликларини жамлаган ушбу карвонни Шомдан Маккага қайтиш муддатини кутарди...
Ҳамидов Абдулбосит – “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси
“Имом Термизий” ЎМИТМ матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izohlar